Тошкент шаҳар ИИББ кийим дўконида тартибсизликни келтириб чиқарган оломон акс этган видеога изоҳ берди

“Жорий йилнинг 4 январь куни Юнусобод туманидаги Brand Rows дўконида эркаклар учун 300 дона қишки пальто тарқатилиши режалаштирилган. Натижада кўплаб фуқаролар ушбу дўконга ташриф буюриб, дўкон олдида тўполон содир бўлган. Ички ишлар органлари ходимларининг мазкур ҳудудга аралашуви натижасида жамоат тартиби таъминланиб, вазият назоратга олинди, ҳеч ким жабрланмади”, — дейилади ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабарида.

Юнусобод тумани ИИБ томонидан ўтказилган текширув тадбирлари натижасида Brand Rows дўкони бошқарувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-1-моддаси (“Оммавий тадбирлар ўтказиш” ҳуқуқбузарликлари) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур дўконнинг 9 нафар ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) асосида маъмурий баённома тузилган. Йиғилган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига ўтказилган. Суд қарори билан базавий ҳисоб миқдорининг ўн беш баравари миқдорида тўққиз нафар фуқарога эса ўн баравари миқдорида жарима белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.