Тошкент шаҳар ИИББ суд биноларида машғулотлар ўтказмоқда
22 сентябрь куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар суди биносига бомба ўрнатилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ўша пайтда суд биносида болаларнинг «Док-1 Макс» препаратидан оммавий ўлимига оид суд мажлиси бўлиб ўтаётганди. Бу ҳақдаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқатилди. Шу сабабли суд мажлиси кечиктирилди ва воқеа жойига фавқулодда хизматлар юборилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси буни Тошкент шаҳар суди ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда пойтахтдаги суд биноларида ўқув машғулотлари ўтказилаётгани билан изоҳлади. Ушбу машғулотлар стратегик объектларда хавфсизликни таъминлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Шарҳлар