Тошкент шаҳар ҳокимлиги дарахтлар атрофи зич қилиб бетонланган ҳолатлар ҳақида Xalq Nazorati портали орқали хабар беришга чақирди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги дарахтлар атрофи зич қилиб бетонланган ёки асфальт ётқизилаётган ҳолатлар ҳақида Xalq Nazorati сервиси орқали хабар беришга чақирди.
Бунинг учун Xalq Nazorati порталига кириш, кейин “Жамоат жойи”ни танлаш ва ундан “Экология” бўлими орқали “Бетонланган дарахт танаси” бандини босиш лозим.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, айни пайтга қадар дарахтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида олинган 268 та хабарнинг 66 таси бетонлаш боғлиқ. 61 та дарахт бетон тутқунлигидан озод қилинган, қолган 5 тасида иш жараёни кетмоқда ва назорат остида (31 май ҳолатига кўра), – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар