Тошкент шаҳар ҳокимлиги Хитой компаниялари билан 1 млрд долларлик келишувларни имзолади

Подписание соглашения
Фото: хокимият Ташкента

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Хитой ишбилармонлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Томонлар яшил технологиялар, ақлли шаҳарсозлик, транспорт, савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган йирик истиқболли лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш, мавжуд ва янги қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, оптимал дизайнлаштирилган шаҳар транспорти, жумладан, ғилдиракли трамвайларни яратиш соҳасида етакчи бўлган CRRC Group вакиллари билан ҳам учрашди.

Shanghai Construction Group компанияси билан йўлларни реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва йўл ўтказгичлар қуриш бўйича музокаралар ва келишувлар тузилди. Бундан ташқари, Jibao Electrical компанияси билан Тошкент шаҳрида трансформатор ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якуни бўйича юқорида қайд этилган Хитой компаниялари билан умумий қиймати 970 миллион АҚШ доллари бўлган қатор сармоявий шартномалар имзоланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.