Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Бахромов Фазлиддин Фахриддин ўғли Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
«Ф.Бахромов 1991-йил 14-августда Тошкент шаҳрида туғилган. 2016-йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ишлаб чиқаришни бошқариш менежменти факультетининг бакалавр босқичини, 2018-йилда молия иши йўналишида магистратура босқичини, 2020-йилда эса “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида АҚШнинг Вебстер университети Тошкент филиали Лойиҳа бошқаруви факультетининг магистратура босқичини тамомлаган» – дейилади хабарда.
Тайинловга қадар Бахромов Фазлиддин Фахриддин ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги “Деливерй Унит” лойиҳа офиси мутахассиси лавозимида ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг марказий аппаратида бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Шарҳлар