Тошкент шаҳри Учтепа туманида ҳоким алмашди
11 июль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарход Равшанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шу муносабат билан туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алимджанов Жамшид Рустамовичга туман ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш вазифаси юклатилди.
Маълум қилинишича, Абдуллаев Фарход Равшанович “Ўзбекистон технологик металлургия заводи” АЖ раиси этиб тайинланган. Президент қарори билан мазкур завод “Олмалиқ КҳМК” акциядорлик жамияти таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида ташкил этилган.
Улашиш:
Шарҳлар