Тошкент шаҳри ва вилоятига ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та автомат станция олиб келинди
Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилувчи 8 та автомат станция келтирилди, дея хабар беради Экология вазирлигининг матбуот хизмати.
Автомат станцияларни етказиб бериш ва ишга тушириш «Замин» жамғармаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг “Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, ускуналар созланиб, синовдан ўтказилганидан сўнг ягона маълумотлар базасига уланади. Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудий ходимлари махсус тайёргарликдан ўтади.
Станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz миллий платформасига жойлаштирилади.
Шарҳлар