Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада уч киши жабрланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради. Авария 25 январь куни соат 11:30 атрофида Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, BMW Х7 русумли автомобилнинг 47 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, чироқ устунига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада уч киши жабрланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.
Авария 25 январь куни соат 11:30 атрофида Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, BMW Х7 русумли автомобилнинг 47 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, чироқ устунига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар