Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ёнғин содир бўлди

Скрин из видео/Tashkentland

Бугун, 10 август куни соат 14:02 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига пойтахтнинг Юнусобод тумани, Янгишаҳар кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув техникаси соат 14:08да етиб келган ва 14:29 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин сабаблари ва моддий зарар аниқланган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.