Тошкент шаҳрининг учта туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели, Учтепа ва Яккасарой туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чеклов таъмирлаш ишлари билан боғлиқ, деб хабар бермоқда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати.
Узилиш тафсилотлари:
- Сергели тумани (10:00–18:00): Олтин водий массиви, 8 та кўп қаватли уй (380 хонадон), Безакчи ва Олтин водий кўчаларидаги 230 та хусусий уйлар, шунингдек, йирик улгуржи истеъмолчилар.
- Учтепа тумани (10:00–19:00): Саккоки массиви (220 та хусусий уй) ва иккита йирик улгуржи истеъмолчи.
- Яккасарой тумани (10:00–18:00): Бошлиқ массиви, 16 та кўп қаватли уй (1375 хонадон) ва 14 та йирик улгуржи истеъмолчилар.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти тикланади.
Улашиш:
Шарҳлар