Тошкент туманида 4 эгизак дунёга келди, уч қиз, бир ўғил
Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак (3 қиз,1 ўғил) фарзандли бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, “Республика Перинатал марказида ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли олиб борилиб, она ва болалар ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси томонидан қаттиқ назоратга олинган”.
Керакли барча муолажалар давом эттирилмоқда. Янги туғилган чақалоқлар интенсив даволаш муолажаларини олмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар