Тошкент туманларининг бир қисми яна электрсиз қолди
10 июнь куни электр таъминоти барқарорлигини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан Тошкент шаҳридаги учта туманнинг айрим қисмларида соат 10:00 дан 17:00 га қадар электр таъминоти тўхтатилди. Пойтахт ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, қуйидаги кўчаларда электр таъминоти ўчирилган:
– Миробод тумани: Моштабиб, Нукус, С. Барака, А. Темур ва Туркистон.
– Яшнабод тумани: Чашма, Илғор шох, Оҳанграбо ва Дархон.
– Юнусобод тумани: Уста Ширин ва А. Пўлат Миртемир.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр узатиш линиясидаги авария туфайли Сирғали туманида электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди. Бунинг натижасида “Юқори Дархон”, “Янги Сирғали”, «Наврўз» ва «Чароғон» маҳаллаларининг айрим ҳудудлари электрсиз қолган.
Шарҳлар