Тошкент учун янги тозалаш иншоотини қуриш ишларини 2024 йилда бошлаш режалаштирилган
Abu Dhabi Sewerage Services Company (ADSSC) компаниясининг вакиллари ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов пойтахт учун янги сув тозалаш иншооти лойиҳасининг техник муҳокамасини ўтказди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги Сурум маҳалласи ҳудудида бир суткада 1,5 миллион куб метр оқава сувни тўплаш ва тозалаш имконини берадиган станция қурилишини 2024 йил январь ойида бошлаш режалаштирилган.
Лойиҳа «Ўзсувтаъминот» корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилади ва нафақат тозалаш иншоотларини қуриш, балки “мавжуд тозалаш иншоотларига олиб борувчи марказий қувурларни бирлаштириш ва модернизация қилиш”ни ҳам кўзда тутади.
Тўлиқ лойиҳа учун топографик тадқиқот ва шаҳар аҳолисининг ўсиши прогнози каби қўшимча маълумотлар керак, дейди шаҳар маъмурияти.
Шавкат Умурзоқов лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга ошириш муҳимлигини, чунки бу Тошкент учун ниҳоятда долзарб эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, режалаштирилган Янги Тошкент ҳам янги тизимга уланади, шунинг учун объектларни ишга туширишдан аввал инфратузилмани тайёрлаш зарур.
Шарҳлар