Тошкент – Урганч йўналиши бўйича учаётганлар огоҳлантирилади

Foto: uzaiports

Бугун, 12 август куни Тошкент – ​​Урганч йўналиши бўйича HY057 рейси йўловчиларини рўйхатдан ўтказиш Тошкент аэропорти халқаро авиақатновлар терминалида амалга оширилади. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Бунга сабаб қилиб Тошкент аэропорти маҳаллий авиақатновлар терминалида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилаётгани кўрсатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.