Тошкент ва БААнинг Ал-Айн шаҳрини янги мунтазам рейслар боғлайди

Foto: uzbektourism

2023 йил 22 сентябрдан бошлаб Тошкентдан Ал-Айн шаҳрига янги мунтазам қатновлар йўлга қўйилди. Ушбу йўналиш EASYBOOKING компанияси томонидан Air Samarkand авиакомпанияси билан ҳамкорликда Rotana Jet бренди остида ташкил этилган.

Мазкур рейслар маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

БААнинг тўртинчи йирик шаҳри Ал-Айн ўзининг яшил боғлари, фавворалари ва Ал-Жаҳили қалъаси ва машҳур воҳаси каби тарихий обидалари билан машҳур. Шаҳар, шунингдек, маданий тадбирлар ва фестиваллар маркази бўлиб, уни сайёҳлар учун жозибали манзилга айлантиради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.