Тошкент ва бешта вилоятдаги АГТКШларнинг айримлари иши фаолияти тўхтатилди
Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида, бугун пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1 179 та АГТКШдан 547 таси иш фаолиятида.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди.
Улашиш:
Шарҳлар