Тошкент ва Самарқанд вилоятларида фуқаролар археологик ёдгорликларни шикастлагани аниқланди
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент ва Самарқанд вилоятларида маҳаллий аҳоли томонидан археологик ёдгорликларга зарар етказилгани ҳақида хабар берди. Етказилган зарарнинг умумий миқдори 288 миллион сўмни ташкил этди.
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида О. Т. «Номсизтепа-3» ёдгорлиги (IV-VIII асрлар) ҳудудидан 9,6 метр квадрат майдонни вайрон қилган, бироқ қолган 652 квадрат метр майдонни сақлаб қолинган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бир нечта фуқаро ўрта асрларга мансуб «Қўшқўрғонтепа» ёдгорлигининг 7,4 метр квадрат майдонига зарар етказган, аммо унинг 492 метр квадрат майдонини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар