Тошкент ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида авария сабабли электр энергияси ўчди

Фото: РБК

27 июнь куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси узилди. Бу ҳақда ТЭТ матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, соат 14:23 да пойтахтдаги юқори вольтли электр узатиш линияларида носозлик юзага келган. Шу муносабат билан Юнусобод, Олмазор Шайхонтоҳур туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари ва Тошкент туманида электр таъминоти узилган.

Ҳозирда тезкор гуруҳлар ушбу носозликни бартараф этиш устида ишламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.