Тошкент вилояти тоғларидан 500 кг чиқинди йиғилди

Фото: Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата

24-сентябрь куни Тошкент вилоятида «UzPlogging» тадбири бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар беряпти«ProRun» югуриш мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда 230 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, экология фаоллари, вазирлик ва идоралар, хусусий корхоналар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар қатнашди.

Плоггинг давомида иштирокчилар 500 кг аралаш чиқинди йиғишди ва ён-атрофни пластик, шиша ва бошқа чиқиндилардан тозалашди.

“Бундай тадбирлар нафақат табиатга, балки жамиятга ҳам фойдали. Биз инсонлар муҳим мақсад учун бирлашганини кўрдик. Демак, биргаликда ҳаракат қилсак, катта ўзгаришларга эришишимиз мумкин”, — деди «ProRun» мактаби раҳбари Андрей Куликов.

Таъкидлаш жоизки, Экология вазирлиги атроф-муҳит тозалигини сақлаш, аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган оммавий тадбирларни доимий фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.