Тошкент вилояти ва Фарғонада тўрт туп чинор дарахти кесилгани аниқланди
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 3 та чинор кесилди, дея хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати.
Тошкент вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман прокуратураси ходимлари томонидан «Файзобод» маҳалласи ҳудудида ўтказилган рейд давомида ўрмонларнинг кесилиш ҳолати аниқланган.
Табиатга етказилган зарар салкам 148,8 миллион сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, 4 октябрь куни Фарғонада номаълум шахслар яна бир, бу сафар кўп йиллик чинорни кесган, деб ёзади «Газета» нашри вилоят экология бошқармасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
Дарахт кесишда иштирок этган шахслар ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Шарҳлар