Тошкент вилоятида 200 млн сўмдан ортиқ қалбаки пулларни сотаётган уч нафар фуқаро қўлга олинди

Источник: Служба государственной безопасности

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан 33 ёшли Олмалиқ шаҳри фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда UzNews нашри ДХХ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Шунингдек, унинг яшаш манзилида 2 млн 600 минг сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу қалбаки пуллар Олмалиқ шаҳрида яшовчи 22 ёшли У.М. ва Пискент туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли М.С.лар томонидан компьютер ва рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги маълум бўлиб, улар ҳам ҳибсга олинди.

Ушлангунга қадар улар томонидан жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.