Тошкент вилоятида автобусда ёнғин содир бўлди
26 февраль куни Юқоричирчиқ туманида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар беради Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг матбуот хизмати.
Аниқлик киритилишича, “Тошкент – Жумабозор” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган шаҳарлараро автобус техник носозлик туфайли шошилинч тўхтаган. Қисқа туташув туфайли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин содир бўлган.
Автобусдаги 20 нафар йўловчи муваффақиятли эвакуация қилинган.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари етиб келиб, ёнғинни тезда ўчиришган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Улашиш:
Шарҳлар