Тошкент вилоятида боғча мудираси давлат томонидан ажратилган маҳсулотларни ўғирлаётганда қўлга олинди

фото: uz.sputniknews.ru

Тошкент вилоятида боғчалардан бирининг мудираси тарбияланувчилар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаганида қўлга олинди. Бу ҳақда Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда бир нечта видеолар тарқалди. Бирида аёллар картон қутиларни машинага юклаётгани тасвирланган. Иккинчиси ваколатли органларнинг худди шу автомобилни қандай текширишини кўрсатади. Автомобил ичидан тўкилган гўшт, гуруч, ёғ, балиқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари топилган.

Маълумотларга кўра, воқеа 22-октябрь куни Оханганрон туманидаги 31-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Шу куни УДШО ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳолат ўрганилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.