Тошкент вилоятида болалар боғчасида каравотдан йиқилган қизча касалхонага тушди

Foto: AGMK.uz

30 май куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро болалар боғчасида фарзанди каравотнинг юқори қаватидан йиқилиб, жароҳат олгани ҳақида шикоят билан Болалар омбудсманига мурожаат қилди.

Воқеа 2024 йил 18 апрель куни Бўка туманидаги 5-болалар боғчасида содир бўлган. Қизча каравотнинг юқори қаватидан қулаб тушган. У даволанишига қарамай аҳволи қониқарсизлигича қолмоқда. Аёл тегишли идораларга мурожаат қилган, бироқ унинг аризасига эътибор берилмаган.

Болалар омбудсманı мурожаати асосида Мактабгача таълим агентлигининг ишчи гуруҳи мазкур ҳолатни ўрганди.

Маълум бўлишича, бола йиқилганидан кейин уч кун касалхонада даволанган. Қайд этилишича, боғча маъмурияти барча харажатларни қоплаган ва қизча аллақачон ўзини яхши ҳис қилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.