Тошкент вилоятида дарахтларни ноқонуний кесган компания жаримага тортилди
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида дарахтлар ноқонуний кесилгани аниқланди, деб хабар беради вилоят Экология бошқармаси.
Ходимлар «СК» МЧЖ компанияси раҳбари қурилиш ишлари вақтида тегишли рухсатномасиз битта жийда ва иккита тут дарахтини кесиб ташлаганини аниқлаган.
Натижада маъмурий баённома тузилиб, ҳужжатлар судга оширилган.
Атроф-муҳитга етказилган зарар 36,37 млн сўмга баҳоланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар