Тошкент вилоятида фуқаро ўзини дарахтга осиб қўйди
24 июль куни Тошкент вилоятида эркак ўзини дарахтга осиб, ўз жонига қасд қилди, дея хабар беради Бош прокуратура.
Ҳодиса Қибрай тумани, Илғор маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
22 ёшли фуқаро ўзини осиш учун дарахт танлаб, ўз жонига қасд қилган.
Суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, шифокорлар эркакнинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлганини айтишди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар