Тошкент вилоятида гўштлар ичидан 350 дона гильзалар топилди

Фото: пресс-служба таможенного управления Ташкентской области

Тошкент вилояти божхоначилар томонидан юртимизга ноқонуний равишда ўқ-дорилар олиб ўтилишига доир қонунбузарлик ҳолатлари мунтазам фош этилмоқда, деб ёзмоқда матбуот хизмати.

“Яллама» чегара божхона пост терминалига кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Газель” русумли автотранспорт воситасидаги курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган, Божхона кўриги натижасида, автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида, гўшт маҳсулотлари ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.