Тошкент вилоятида хонадон томорқасида 208 туп «кўкнори” етиштирилаётгани аниқланди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузулмалари томонидан ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумотларга кўра Тошкент вилояти Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар беряпти.

«Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани хонадонларнинг бирида белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш натижасида, хонадон томорқасида 208 тупда 550 дона бошоқ “кўкнори” ўсимлиги ва яшаш хонадонидан тахминан вазни 50 гр. бўлган кўкнори ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.