Bo'limsiz

Тошкент вилоятида хусусий боғча тарбиячиси болаларни калтаклагани учун ишдан бўшатилди

Кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси икки тарбияланувчига бақириб, уларни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ушбу видеога изоҳ берди, деб ёзади UzNews нашри.

Воқеа 18 июль куни Янгийўл тумани Ибрат маҳалласида жойлашган хусусий болалар боғчасида содир бўлган.

21 ёшли ўқитувчи 5 ва 6 ёшли ўғил болалар ўзаро жанжаллашиб, дарсга халақит бергани учун уларни уй шиппаклари билан урган.

Видео воқеа гувоҳи томонидан суратга олинган ва интернетга жойланган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ўқитувчи ва бошқа мутасаддилар билан профилактик суҳбат ўтказиб, болаларни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳам жўнатди.

Ушбу ҳолатга йўл қўйган ўқитувчи ишдан бўшатилди, мактабгача таълим муассасасининг эгаси эса огоҳлантириш олди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.