Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро хотинини ўлдиргани учун ҳибсга олинди
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи фуқаро 24 ёшли хотинини қасддан ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Бунгача эркак ўз хотинини боғчада омма олдида калтаклаган, деб ёзади “Медиазона”.
Тергов маълумотларига кўра, аёл калтакланган куннинг эртасига, 25 август куни гумонланувчи хотини қайтган қайнотасининг уйига дераза орқали кириб, ошхона пичоғи билан унинг бўйнига бир неча марта уриб жароҳат етказган. Аёл олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Қотилликдан бир кун аввал ижтимоий тармоқларда 31 ёшли маҳбуснинг болалар боғчасида хотинини ҳақоратлаб, калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Маълум бўлишича, калтаклаш “оилавий муаммолар ва рашк туфайли” бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар