Тошкент вилоятида итлар оммавий қирилди
12 ноябрь куни Пскент туманидаги Акмал Икромов дала-ҳовлиларида итларнинг оммавий ўлдирилиши содир бўлган. “Меҳр ва Оқибат” Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига фуқаро E.З. дан қўрғонда итлар отилгани, натижада унинг икки ити жароҳатлангани ҳақида хабар келиб тушган: итлардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда ветеринария клиникасига жойлаштирилган.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, бу қотилликда милиция ва ушлаш хизматининг ходимлари, шунингдек, овчилар иштирок этган.
“Меҳр ва Оқибат” ушбу ҳолатни ўрганиб, аҳоли турар-жойида ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган ва ўқотар қурол ишлатган шахсларни қонун доирасида жазолашни сўраб, Ички ишлар вазирлигига мурожаат тайёрлади.
Улашиш:
Шарҳлар