Тошкент вилоятида йигитлар автомобиллар шинасини ўғирлаш билан шуғулланган
Тошкент вилоятида сотувга қўйилган ўнга яқин автомобилнинг ғилдиракларини ечган уч йигит қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Аниқлик киритилишича, фуқаролар Б.И., Ж.А. ва Н.Н. тунги вақтда Янгийўл шаҳри, шунингдек, Янгийўл ва Қуйи-Чирчиқ туманларида Cobalt русумли автомашиналарнинг шиналарини ечиб олиб, тушган маблағни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.
Янгийўлда гумонланувчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан процессуал тартибда қўлга олинди.
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар