Тошкент вилоятида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL

Жорий йилнинг 13 июль куни соат таҳминан 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги М 34 автомобиль йўлининг 23-км, «Янгийўл-Тошкент» йўналишида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Х.Ш «Дамас» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган М.И бошқарувидаги «Жентра» русумли транспорт воситасининг орқа қисмига бориб урилиши натижасида ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Дамас» автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.