Тошкент вилоятида мактаб жиҳозлари ва мебелини харид қилиш учун мўлжалланган қарийб 600 млн сўм талон-тарож қилинди
Тошкент вилоятининг Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида мактаб жиҳозлари ва мебелларини сотиб олиш учун мўлжалланган қарийб 600 миллион сўм талон-тарож қилинган. Бу ҳақда “Газета” нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Ангрендаги мактаб-интернетининг директори В. У. ва «T. Z.» МЧЖ раҳбари Г.К. ўзаро тил бириктириб, гўёки 474,3 млн сўмлик мактаб жиҳозларини харид қилиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирган.
Шу МЧЖнинг иш юритувчиси ва ёрдамчиси ҳамда Ш.А. Чирчиқдаги ихтисослашган мактаб директори Г.М. билан тил бириктириб, офис мебелини харид қилишга 124,2 млн сўмлик ҳужжатларни қалбакилаштирган. Мактаб мебелни олмаган, пуллар ўзлаштириб олинган ва талон-тарож қилинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 209-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар