Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси пора олаётган пайтда қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Пскент тумани прокурори ёрдамчиси пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб ёзади UzNews нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, у 1500 доллар эвазига судья орқали судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича судланувчига жазони юмшатишга ёрдам беришни ваъда қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган.
Улашиш:
Шарҳлар