Тошкент вилоятида транспортга янги тарифлар жорий этилмоқда

Фото: darakchi.uz

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарори билан Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчи ташиш хизматларига йўловчи ташишни амалга оширувчи барча корхона ва ташкилотлар учун чекланган тарифларни жорий этиш ҳамда уларни қуйидаги миқдорда белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди:

  • автобусларда ҳар бир йўловчига 1500 (бир минг беш юз) сўм;
  • таксида (микроавтобусда) бир томонга ҳар бир йўловчига 2000 (икки минг) сўм;

Вилоят транспорт бошқармаси (Мухиддин Суюнов), Чирчиқ (Даврон Ҳидоятов), ​​Олмалиқ (Қобил Ҳамдамов) ва Ангрен (Алишер Раимов) шаҳарлари ҳокимларига қарор талабларидан келиб чиқиб, ташкилотлар ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналар учун ушбу тарифларни жорий этиш топширилди.

Вилоят транспорт бошқармасига (Мухиддин Суюнов) шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда транспорт тизимини янада такомиллаштириш мақсадида мавжуд муаммолар тўғрисида батафсил маълумотлар ҳамда уларни бартараф этиш, хусусан, аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш бўйича аниқ таклиф ва маълумотларнинг вилоят ҳокимлигига киритилишини таъминлаш топширилди.

Марказий банкнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи (A.Низомов)га Тошкент шаҳарларида йўловчи ташиш тарифи янгиланиши муносабати билан 500 сўмлик банкнотларни йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда e-qaror.gov.uz сайтида Б1-83 -122-10-0-К/23 бўйича корхоналарга тақдим этишга кўмаклашиш вазифаси топширилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.