Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги учун ўқитувчига нисбатан баённома тузилди
Ўзбекистон бандлик вазирлигининг меҳнат бўйича инспекцияси ходимлари ўқувчиларни мактаб ҳудудидан ташқарида дарахт экишга мажбурлагани учун Тошкент вилоятидаги 23-сонли мактаб ўқитувчисига нисбатан баённома тузди, деб ёзади “Медиазона”.
Инспекторлар вилоят прокуратурасига меҳнатга маъмурий мажбурлаш тўғрисидаги баённомани (ЖК, 148-2 модда) юборган.
Мактаб кийимидаги ўқувчилар дарахт экаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда чоп этилган. “Газета” нашрининг ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўқувчилар ҳафтасига бир неча марта ишларга жалб этилганини тасдиқлаган.
Ўзбекистонда вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун 4,5 минг долларгача жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шарҳлар