Тошкент вилоятида ўз қизини зўрлаганликда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўзининг 15 ёшли қизини зўрлаганликда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Тегишли модда бўйича жиноят иши ижтимоий тармоқларда воқеа ҳақида ахборот тарқалганидан кейин қўзғатилган. Моддага аниқлик киритилмаган.
«Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади Бош прокуратура тарқатган пресс-релизда.
Қизнинг онаси ва жабрланувчининг ўзи Sirojiddin Media ютуб-каналига бу борада интервью берган. Аёл эри қизини 13 ёшидан зўрлаб келганини айтган. Ҳозир қиз ҳомиладор. Онанинг қайд этишича, у юз берган воқеалардан хабардор бўлмаган.
Шарҳлар