Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Эркин Мадорбекович Мухиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги раҳбари Зоир Мирзаев иштирок этган халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилинган.
Эркин Мухиддинов бу лавозимга тайинлангунига қадар Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Оҳангарон тумани ҳокимлиги раҳбари лавозимига Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Дониёр Маматсалиевич Мадиримов тайинланган.
Улашиш:
Шарҳлар