Тошкент вилоятида фуқаро чегарадан “Калхат”ларни олиб ўтишга уринди
6 июнь куни , Ўзбекистондан қўшни мамлакатга чиқиб кетиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаронинг кўлидаги картон қути белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
«Текширувдан сўнг йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган “Калхат” номли қарчиғайсимонлар оиласига мансуб 2 дона тирик қушларни олиб ўтаётгани аниқланган», – дейилади хабарда.
Айни пайтда ушбу қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар