«Toyota Prado» ҳайдовчиси автомобиллар билан тўқнашиб кетиши натижасида вафот этди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди.
24 май куни соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р4 “Тошкент ш-Келес-Қозоқкентсой қ” автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Р.Р “Toyota Prado” русумли транспорт воситасини Келес-Тошкент ш. йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган “Cobalt”, “Damas” ва “Spark” русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Toyota Prado” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шарҳлар