Тошкент вилоятида 40 минг долларга ерни қайта расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан 15 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Департамент ахборот хизмати хабар беряпти.
«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Р. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани “Эвалак” МФЙ ҳудудидан 40 000 АҚШ доллари эвазига 15 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари ва 6,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар