Тошкент вилоятида фуқаро 260 гектар бўш ер майдонини 400 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди
Жорий йилнинг 29 апрель куни Зангиота туманида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор қидирув департаменти хабар беряпти.
«1985 йилда туғилган «CHIRCHIQ SHAGʼAL SARALASH» МЧЖ директори, 1981 йилда туғилган, фуқарога Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, ҳудудида ғаллачилик-чорвачилик йўналишида ажратилган 260 гектар бўш ер майдонини 400.000 АҚШ долларига сотишга келишган. Ушбу шахс ҳужжатларини кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришга ваъда қилиб, олдиндан бўнак тариқасида 40.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган», – дейилади хабарда.
Гумонланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Зангиота тумани бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар