Тошкент вилоятида метан заправка газ таъминотидан узилди
Оққўрғон туманида жойлашган “А.М.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технологик жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида АГТКШ фаолиятида лицензиялаш талаб ва шартларига ҳамда технологик регламент талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШлар табиий газ таъминотидан ажратилган.
Улашиш:
Шарҳлар