Тошкент-Хива йўналиши учун юқори тезликдаги «Hyundai Rotem» электр поезди сотиб олинади

Фото: Hyundai Rotem

Шавкат Мирзиёев президенти Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводига ташриф буюрди.

Бу ерда президентга Тошкент ва Хива ўртасида юқори тезликдаги поезд харакатини йўлга қўйиш режаси ҳақида ахборот берилди. Президент 2022 йилда Хоразмдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиш маросимида бу ҳақида гапирган эди.

Жанубий Кореянинг «Hyundai Rotem» компаниясидан юқори тезликдаги электр поезди сотиб олиш режалаштирилмоқда. Етти вагонли электр поезд 351 йўловчини сиғдиради ва соатига 250 километргача тезликка эриша олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.