2024 йил бошидан буён Тошкентда юз берган ЙТҲларда 29 киши ҳалок бўлган
Жорий йилнинг 5 ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 364 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов раислигида ИИББ ЙҲХБ томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган. ЙТҲнинг сабаблари таҳлили қилинганда, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилганлиги 99% ҳолатларда қайд этилган.
Пойтахт ИИББ бошлиғи ЙТҲнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир авария ўчоқларини таҳлил қилиш, таҳлил асосида зарурий чора-тадбирларни белгилаш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик тарғибот чораларини янада кучайтириш кераклигини таъкидлади.
Шарҳлар