Тошкента мактаб ўқувчисини ток уриб вафот этиши ортидан директор ўринбосари қамоққа олинди
27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқувчи A.A. 99-сонли мактабнинг спорт майдонидан чиқиб кетаётиб, ҳушини йўқотган. Қўриқчи тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, ўсмир вафот этганди.
Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Anhor.uzга маълум қилишича «Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.»
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабида содир бўлган ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 186 (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.
Эслатиб ўтамиз, Мактаб ўқувчисининг ўлимига электр токидан жароҳатланиш, ўткир нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши сабаб бўлган. Шунингдек, боланинг чап кафтида электр токи урган жой аниқланганди.
Шарҳлар