Тошкентда 1 ноябрдан жамоат транспортида юриш тарифлари ошмоқда
1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўл ҳақи қимматлашади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар беради.
Бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи нақд ва банк карталари билан тўлаганда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлаганда 1700 сўм этиб белгиланди.
Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлаганда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Учинчи ва тўртинчи автобусларда саёҳат бир соат бепул бўлади.
Бир соат ичида метродан автобусга, бир метродан иккинчисига ёки автобусдан метрога ўтишда чегирмалар қўлланилиши ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган. Бу аввалдан режалаштирилганидек кейинги босқичда жорий этилиши мумкин.
Автобус ва метрода йўл ҳақини ошириш, бир соат ичида бир транспортдан бошқасига ўтишга чегирмалар жорий этиш баҳордан бери ортга сурилиб келаётганди. Шунингдек тарифни 1600 сўм қилиб белгилаш ҳам таклиф этилганди. Амалдаги тариф 1400 сўм бўлиб, у бир неча йилдан бери ўзгармаган. Бу белгиланган тариф бўлиб, бир транспортдан бошқасига ўтганда чегирмалар мавжуд эмас.
Шарҳлар