Тошкентда 1000 дан ортиқ вакцина олмаган ходим ишдан четлатилди
Тошкентда мингдан ортиқ вакцина олмаган ходимлар ишдан четлатилди, ресторан, савдо маркази ва масжидларда карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот ишлари ўтказилди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ЎзАга таянган ҳолда ёзади.
Текширувлардан кейин вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилган, 200 нафарига жарималар қўлланилган, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Ўтган ҳафтада Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча иш берувчиларни 20 январгача ўз ходимларини эмлатишни таъминлашга чақирганди. Эмланмаганлар ишга қўйилмаслиги қайд этилганди. Тиббий кўрсатмалар бўйича эмланиши мумкин бўлмаган шахслар бундан мустасно.
Улашиш:
Шарҳлар