Тошкентда 12 ёшли бола Captiva автомобилини бошқарди
Тошкентда Сирғали туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган бола Captiva автомобилини бошқараётгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати автомашинани 12 ёшли бола бошқарганини аниқлади.
Болага транспорт воситасини бошқаришига рухсат берган 47 ёшли эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш юзасидан маъмурий баённома тузилди.
Автомобиль жарима майдонига юборилди.
Улашиш:
Шарҳлар